Yakshanba, 1:55 PM
 
Приветствую Вас, Mexmon · RSS
portal menyusi
Mavzular bo'limi
Do'stlik [30]
Sevgi muhabbat [455]
Tabiat [10]
Kulgili va qiziqarli [17]
Qo'shiq matni [55]
Turli hil mavzular [128]
SMSKALAR [157]
Buyuklar sevgi haqida [21]
Kirish formasi
Login:
Parol:
portal do'stlari
So'rovnoma
Portalimizda sizga qaysi sahifa ko'proq yoqadi
Jami javoblar: 875
Statistika
eXTReMe Tracker

Hozirda on-line: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0


Tavallud ayyom muborak:
CCvysr(41)
 
MTS Perfectum Mobile Beeline Uzmobile
Bosh sahifa » 2009 » Iyun » 10 » Топмайсиз...
Топмайсиз...
Мағрурликдан бахт топмассиз, шодланмайсиз ғурурдан,
Наҳот қийнаб завқ оларсиз кўзим ёшли кўрурдан,
Сизга меҳрим бисёр эди, чин эди муҳаббатим,
Лек, топганим озор бўлди, хор бўлди садоқатим,
Сиз-чи? Балки бир жилмайиб кетарсиз дилни чоғлаб,
Йўлингизда жилваланиб қатор гўзаллар чорлаб,
Афсус нетай, адашибман қалбингизни пок дея,
Сизга ишониб шошибман, севги ўтида куя,
Балки, эрта тонгим билан унутарман ғамларим,
Бошим узра шодон кулган энг аянчли дамларим,
Ҳа, албатта унутаман, бир менмас-ку адашган,
Ва умидга юз тутаман у доим йўлин очган,
Эрта яна бахтим кулиб олислайман хорликдан,
Олислайман, шодон бўлиб сизга интизорликдан,
Бугун эса.... сўнги бора йиғлаяпман сиз учун,
Севги деган гул бечора хазон бўлгани учун,
Лекин, сиздан хафамасман, арзимайсиз очиғи,
Энди ортиқ адашмасман тугамаган қўшиғим,
Оҳ, нетайки орзуларим сизга баландлик қилди,
Менга номаълум туйғулар дилингизга ин қурди,
Сизга омад гуллар сочиб, мағрурликдан тонмайсиз,
Бироқ.... мендек қалби очиқ самимий ёр топмайсиз,
Нетай, сиздан қадр тилаб қадрсизлик олибман,
Хайр.... ишқсиз қалбингиздан билсам жуда олисман,
Сизга ортиқ сўз айтмайман, қалбим ортиқ йўл бермас,
Ортимга хам мен қайтмайман, севгим ҳам сизга эмас,
Наҳот, олам завқ оларсиз кўзим ёшли кўрурдан,
Не истаманг сиз топасиз, лек бахт топмайсиз ғурурдан!
Kategoriya: Sevgi muhabbat | O'qishlar soni: 2199 | Yubordi: Yagona | Joylashtirdi: JET | Reyting: 5.0
JET Servis Хостинг от uCoz