Seshanba, 7:58 PM
 
Приветствую Вас, Mexmon · RSS
portal menyusi
Mavzular bo'limi
Do'stlik [30]
Sevgi muhabbat [454]
Tabiat [10]
Kulgili va qiziqarli [17]
Qo'shiq matni [55]
Turli hil mavzular [126]
SMSKALAR [157]
Buyuklar sevgi haqida [21]
Kirish formasi
Login:
Parol:
portal do'stlari
So'rovnoma
She'r bilan sevgi orasida bog'liqlik bormi?
Jami javoblar: 772
Statistika
eXTReMe Tracker

Hozirda on-line: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0


Tavallud ayyom muborak:
Felodelfiya(28), SretNag(44), Maupiferm(40)
 
MTS Perfectum Mobile Beeline Uzmobile
Bosh sahifa » 2013 » May » 14 » Баҳорингда қолган кўзларим
Баҳорингда қолган кўзларим
Мен сенга қалбимни очмайман,
Сўзлар етмас изҳорларига.
Юрибман ишқ қаҳратонида,
Етиб олай бахорларига.

Тиканларинг излайди макон,
Лола унган юраккинамдан.
Кўзларингга етмасам агар,
Қарздорман мен талаккинамдан.

Мен созимдан қарздорман бугун,
Унамади куйламасликка.
Ўйларимдан узилмас қарзим,
Тинч қўймадим ўйламасликка.

Қарзим қолди қоронғу тундан,
Уйқу билмай уни ёритдим.
Ҳижрон меҳмон қароқларимда,
Висол билан ишқни аритдим.

Сабрим  менинг адоғи йўқ йўл,
Наҳот ишқ ҳам эрур адосиз?!
Қайтасан биламан, унгача,
Торим симсиз, навоим садосиз.

Мен сенга қалбимни очмайман,
Изҳорига етмас сўзларим.
Йулларингга тўшаб қўйибман,
Баҳорингда қолган кўзларим.
Kategoriya: Turli hil mavzular | O'qishlar soni: 1145 | Yubordi: Холбиби | Joylashtirdi: JET | Reyting: 0.0
JET Servis Хостинг от uCoz