Juma, 4:58 PM
 
Приветствую Вас, Mexmon · RSS
portal menyusi
Mavzular bo'limi
Do'stlik [30]
Sevgi muhabbat [454]
Tabiat [10]
Kulgili va qiziqarli [17]
Qo'shiq matni [55]
Turli hil mavzular [126]
SMSKALAR [157]
Buyuklar sevgi haqida [21]
Kirish formasi
Login:
Parol:
portal do'stlari
So'rovnoma
Portalimizda sizga qaysi sahifa ko'proq yoqadi
Jami javoblar: 867
Statistika
eXTReMe Tracker

Hozirda on-line: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0


Tavallud ayyom muborak:
BeryFoer(35), OpTusa(37), Jamesvor(41)
 
MTS Perfectum Mobile Beeline Uzmobile
Bosh sahifa » 2014 » May » 27 » Лабларим исминг пичирлар
Лабларим исминг пичирлар

Вақт-олий ҳакамдир,ҳаёт ўткинчи,
Кўнгилда яширин қолар не сирлар?!
Лек ҳаётга чорлар яшаш севинчи,
Дилда ишқ... Лабларим исминг пичирлар!

Ҳижрон азоблайди, дил йиғлар унсиз,
Ҳаловат йўқ сира, сенингсиз,сенсиз,
Айтгил бахтлимисан, менингсиз,менсиз,
Васл армон... Лабларим исминг пичирлар!

Ҳаёлдан кетмассан, бир лаҳза, бир он!
Кўз олдимда чеҳранг бўлур намоён.
Сенга зор кўнгилда севгинг ҳукмрон,
Соғиндим... Лабларим исминг пичирлар!

Чорлаганда чиқсанг истиқболимга,
Буткул шерик бўлсанг бахт-иқболимга,
Жавобинг борму айт, бу саволимга,
Кутяпман... Лабларим исминг пичирлар!

Қанча фурсат ўтар - сокин, бесамар,
Сен жимсан! Ҳануз йўқ сендан бир хабар,
Тунларим юлдузсиз, куним беқамар!
Бормисан... Лабларим исминг пичирлар!

Бу умрим ўлчовли, ишқда йўқ меъёр,
Ўлсамда мен сени унутмам зинҳор,
Бу ва у дунёда бўлсамда абгор,
Барибир лабларим исминг пичирлар!

Наҳот сирлар қолур юракда турғун?!
Ошкори хайрли бўлмасму бир кун?!
Охир ечилмасму дилдаги тугун?!
Не дерсан... Лабларим исминг пичирлар!

Kategoriya: Sevgi muhabbat | O'qishlar soni: 1544 | Yubordi: Шавкатжон Саломов | Joylashtirdi: JET | Reyting: 0.0
JET Servis Хостинг от uCoz