Shanba, 5:16 AM
 
Приветствую Вас, Mexmon · RSS
portal menyusi
Mavzular bo'limi
Do'stlik [30]
Sevgi muhabbat [454]
Tabiat [10]
Kulgili va qiziqarli [17]
Qo'shiq matni [55]
Turli hil mavzular [126]
SMSKALAR [157]
Buyuklar sevgi haqida [21]
Kirish formasi
Login:
Parol:
portal do'stlari
So'rovnoma
She'r bilan sevgi orasida bog'liqlik bormi?
Jami javoblar: 760
Statistika
eXTReMe Tracker

Hozirda on-line: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0


Tavallud ayyom muborak:
 
MTS Perfectum Mobile Beeline Uzmobile
Bosh sahifa » 2015 » Sentyabr » 4 » Танлаган йўлимдан юравераман
Танлаган йўлимдан юравераман

Мен учун битилган ҳар нарса бор ки,
Барини хаётда кўравераман.
Манзилим, максадим аникдир чунки,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Майлига амалга ошмас бўлса ҳам,
Шу йўлда хаёллар суравераман.
Одамлар ортимдан пичинг қилса хам,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Чалғитма дўстгинам йўлимдан менинг,
Сенга - да омонлик тилайвераман.
Синсам хам, сўнсам хам, тўхтамам билгин,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Менга деб аталган ушбу йўл билан,
Бахтимни ахтариб боравераман.
Бахт излаб, бахт излаб,кўзим толса ҳам,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Чорлама йўлингга эй, фикри нобоп,
Яшашни ўзим хам эплайвераман.
Кўримсиз бўлса хам, зарсиз бўлса ҳам,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Сенга мас мен учун ғамхўрлик қилиш,
Мехрни Оллохдан сўрайвераман.
Майлида сен учун кўринса эриш,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Ховлуқмам нафсни деб хар йўлга кириб,
Борига қаноат қилавераман.
Кўнглимга энг буюк мақсадлар солиб,
Танлаган йўлимдан юравераман.

Хаётда ўзимча яшайвераман....

Kategoriya: Turli hil mavzular | O'qishlar soni: 975 | Yubordi: Hamroqul | Joylashtirdi: JET | Reyting: 0.0
JET Servis Хостинг от uCoz